Ёшларга оид қанча-қанчадан лойиҳаларнинг ўлда-жўлда, бажарилмай қолиб кетаётгани ёшларда: «Давлат раҳбари ваъдасининг устидан чиқмаяпти» деган фикрни уйғотмоқда. Ушбу фикр сенатор Иқбол Мирзо томонидан билдирилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.
2019 йилги Давлат дастурининг 231-бандида «Ёшлар — келажагимиз» дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга 2 триллион сўм сарфланиши ва 50 мингта янги иш ўрни яратилиши қайд қилинган. Лекин 2019 йилнинг дастлабки тўққиз ойи мобайнида 1 848 та бизнес-лойиҳага жами 412 миллирад сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш орқали бор-йўғи 7 778 та янги иш ўрни яратилган, холос.
Ижроси учун Ёшлар иттифоқи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул бўлган ушбу муҳим вазифа бажарилмаган. Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзонинг таъкидлашича, дастурнинг бажарилмагани Президент Шавкат Мирзиёевга нисбатан ёшларда ишончсизлик кайфиятини уйғотмоқда.
Амалга оширишнинг имкони бўлмаган, қанчадан қанча лойиҳалар ярим йўлда қолиб кетяпти. Бундай вазиятда ёшлар: «Давлат раҳбари вадасининг устидан чиқмаяпти», деган фикрга борадими?Аввалроқ бюджетдан маблағ ажратишдаги узилишлар сабабли Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ходимларининг август ойи учун тўланиши керак бўлган маошлари кечиккани ҳақида хабар берилган эди.Нотўғри ҳисоб-китоб қилганимиз натижасида давлатни обрўсизлантиряпмиз. Бу билан Президентнинг обрўсига соя тушмоқда. Президент бўлмайдиган ишни сўраётгани йўқ-ку.
Бажаралиши аниқ бўлган мақсадларни олдимизга қўйишимиз керак.
Иқбол Мирзо, сенатор
Изоҳ (0)