Грузиянинг Поти портида қуввати 500 минг тонна бўлган логистика маркази ишга туширилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразмда ўтказилган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, хусусан, 2027 йилда Поти портида йирик логистика марказини ишга тушириш режалаштирилгани маълум қилинди.
Бундан ташқари, Анаклия порти бўйича ҳам амалий ишлар бошланади. Мамлакат ичида эса Олот, Термиз, Янгийўл, Оҳангарон ва Хонободда йирик транспорт-логистика марказлари ташкил этилади.