Тожикистонда 2019 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида санитария-эпидемиология қоидаларига риоя қилмагани туфайли 123 та стоматология клиникаси, 157 та гўзаллик салони ва 81 та сартарошхона ёпилган. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.
Шунингдек, ушбу даврда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат назорати хизмати томонидан стоматологик клиникаларнинг 97 нафар, сартарошхоналарнинг 97 нафар ва гўзаллик салонларининг 173 нафар раҳбарларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.
Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги маълумотига кўра, ушбу муассасаларга нисбатан жами 11,4 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги жарималар қўлланилган.
Мавзуга доир:
Косметология муассасалари, жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан 372 та маъмурий иш кўриб чиқилган ва уларга нисбатан жами 102,9 минг АҚШ доллари миқдоридаги маъмурий жарималар белгиланган.
Изоҳ (0)