Россияда 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаган криминаль раҳнамо Тариэл Ониани Испанияга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
У Шереметьево халқаро аэропортига келтирилган ва Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига топширилган. Ониани Испания томонидан Интерпол орқали қидирувга берилган, у тамагирлик ва санъат асарларини ўғирлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳга алоқадорликда гумон қилинганди.
Ониани собиқ Иттифоқ ҳудудидаги жиноят оламининг энг нуфузли шахслардан бири бўлиб, криминал раҳнамолар Вячеслав Иванков (Япончик) ва Аслан Усояннинг (Дед Ҳасан) ўлдирилиши буюртмачиси бўлгани тахмин қилинади. Унинг ўзи буни инкор қилган.
Ониани Москвада 2009 йили бизнесмен Жонни Минадзе ўғирланишини уюштиргани учун қамоқ жазосини ўтаётганди. У 2019 йил апрелида колониядан озод қилинган ва орадан бир неча соат ўтиб, Россиядан бадарға қилиш учун яна ҳибсга олинади.
Изоҳ (0)