Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг ўғли Эдуарду Болсонару мамлакатнинг АҚШдаги элчилигига номзодини қўйишдан бош тортишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу ҳақда кўп ўйладим, кўпчилик билан маслаҳатлашдим. Сайловчиларим ҳақида ҳам ўйлашим керак экан. Тан оламан, уларнинг аксарияти бу фикрни қўллаб-қувватламади. Бразилияда мени АҚШдаги элчиликдан ҳам муҳимроқ рол кутаётган бўлса ажаб эмас», — деди Эдуарду Болсонару.
Бразилия етакчисининг учинчи ўғли бўлмиш Эдуарду Болсонару ҳозирда мамлакат парламентида халқаро масалалар ва миллий мудофаа қўмитасига раҳбарлик қилмоқда.
Июль ойида давлат раҳбари 35 яшар ўғлини Вашингтонда элчи этиб тайинламоқчи эканлигини маълум қилганди. Бу ташаббусни АҚШ президенти Дональд Трамп қўллаб-қувватлаган ва буни қариндош-уруғчилик ҳисобламаслигини билдирганди.
Изоҳ (0)