Тошкент шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши жароҳатланди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
16 октябрь, чоршанба куни тахминан соат 12:30 да Миробод туманидаги Меҳиржон ва Эски Саракўл кўчалари кесишмасида Mercedes-Benz ҳайдовчиси 67 ёшли Раҳим Р. 27 ёшли Ойбек А. бошқариб борган Nexia автомобилига тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Mercedes-Benz русумли автомобиль йўловчиси 66 ёшли Санобар Х. тан жароҳатлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилган.
ЙТҲ Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлакда ҳаракатланиб, асосий йўлакдан ҳаракатланаётган Mercedes-Benz автомобилни ўтказиб юбормагани сабабли юзага келган.
Изоҳ (0)