Парижда полиция префектурасига ҳужумнинг олди олинди. Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер маълум қилди, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Фото: AFP

«Бу Франциядаги 2013 йилдан бери олди олинган олтмишинчи ҳужум бўлди. Қўлга олинган шахс АҚШда 2001 йил 11 сентябрда террорчилар уюштирган ҳужумдан андаза олган. У самолёт олиб қочишни режалаштирганди», — деди Кастанер.

Вазирга кўра, ҳужумни амалга оширишни мўлжаллаган жиноятчи сентябрь ойи охирида, қурол сотиб олишга уринганида қўлга олинган.