Бутунжаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) жорий йил сентябрь ойи якунлари бўйича энг кўп олтин сақловчилар рўйхатини эълон қилди.

Фото: «ТАСС»

Рейтингда олтин-валюта захиралари бўйича Ўзбекистон 17-ўринни эгаллади. Ҳисоботда мамлакат 325,7 тонна олтин сақлаши маълум қилинади. Бу республикада мавжуд умумий захиранинг 56,2 фоизини ташкил этади.

Қўшни давлатлардан Қозоғистон 377,3 тонна олтин билан 15-ўринни банд этган.

Рейтингда биринчи ўринда АҚШ (8133,5 тонна), иккинчи ўринда Германия (3366,8 тонна) ва учинчи ўринда Халқаро валюта фонди (2814 тонна) қайд этилган.