• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Корея орзусидаги юзлаб ўзбекистонликлар алданган. Уларнинг айримлари ўзини ўлдириш ва оиласидан ажрашиш даражасига етган

    Тошкент шаҳрида 240 нафар фуқарони Жанубий Кореяга иш юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан жуда кўп миқдорда пул олган хусусий бандлик агентлиги раҳбарига нисбатан жиноий иш очилди. «Дарё» мухбири ушбу масала юзасидан суриштирув ўтказди.

    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Profelite imp хусусий бандлик агентлиги» жамияти раҳбари Иброҳимжон Ж.нинг Жанубий Кореяга ишга юбориш ваъдаларига ишониб, миллионлаб сўм тўлаб қўйган ўнлаб фуқаролар пулларини қайтариб олиш учун ички ишлар органларига мурожаат қилган.

    Чет элда ишлаш илинжида бандлик агентлигига 42 миллион сўм пул тўлаган Дилёрбек Тўйчиевнинг «Дарё»га маълум қилишича, жамият раҳбари уни Жанубий Кореяга ишга юборишни айтиб, икки йилдан буён турли баҳоналар билан алдаб келмоқда.

    «Икки йил аввал, 2017 йил октябрь ойида Иброҳимжон Ж. мени 3–6 ой орасида Жанубий Кореяга ишга жойлаштириб қўйишини айтди. Бунинг учун Global work resources жамиятининг ҳисоб рақамига 42 миллион сўм ўтказишимни сўради. Ушбу маблағни тўладим ва 1 ноябрь куни шартнома туздим. Лекин шартномага Global work resources жамияти муҳри эмас, Atlant kapital инвестиция фонди акциядорлик жамияти муҳри босилган экан. Иброҳим акадан нима учун муҳр бошқа эканлигини сўраганимда, англашилмовчилик бўлганлигини айтди», — деди жабрланувчи.

    Дилёрбек Тўйчиевнинг таъкидлашича, орадан олти ой вақт ўтса-да, ваъда бажарилмаган.

    «Кейинроқ жўнатаман, ана бўлади, мана бўлади, деб вақтни чўзиб юрди. 2019 йилнинг февраль ойида аввал тузилган шартномани бекор қилиб, иккинчи марта «Profelite imp хусусий бандлик агентлиги» билан Ўзбекистон фуқароларининг хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома имзолашимни сўради ва мен рози бўлдим. Бу шартномани ҳам муддати тугади, лекин натижа йўқ. Шундай қилиб орадан икки йил ўтиб ҳам кетди. Кореяга ишга кетишимга ишониб бошқа иш ҳам қилолмадим. Бўлмайди демайди, рўйхат келяпти, ўн кунда бўлади, бир ойдан кейин бўлади, деб одамни ишонтириб юрди», — дейди Дилёрбек Тўйчиев.

    Пулни олиш учун бир неча уринишлари зое кетгандан кейин Тўйчиев жамиятни Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига ариза берган. Унинг ягона илинжи суддан бўлиб турибди.

    Исмини ошкор этишни истамаган тошкентлик фуқаронинг айтишича, у икки йил аввал савдо қилиб турган дўконини сотиб, агентликка 42 миллион сўм тўлаган. У ҳам дастлаб Global work resources жамияти билан шартнома тузган ва кейинчалик келишув «Profelite imp хусусий бандлик агентлиги» билан алмаштирган.

    «Икки йилдан буён Иброҳимжон Ж. Кореяга ишга жўнатишини айтиб, мени ишонтириб келди. Бу орада икки марта ўзаро шартнома туздик. Охирги вақтларда пулни сўрайверганимдан кейин 12 миллион сўм пул берди. Шундан кейин мана ҳозиргача иш бўлади, деб ваъда бериб юрибди», — дея қўшимча қилди у.

    Корхона раҳбари Иброҳимжон Ж. билан бирга ишлаган агентнинг билдиришича, агентликка фуқаролар жалб қилган агентлар ҳам муаммолар гирдобида қолган.

    «Мен каби агентлар одамларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб олиб келган. Улар агентлик раҳбаридан эмас, пулни биздан талаб қиляпти. Кимдир 10, кимдир 20, кимдир эса 40 миллион сўм берган. Иброҳимжон Ж. ҳатто, бирга ишлаган — бизни ҳам алдаб келмоқда», — деди агент.

    Унинг қўшимча қилишича, Иброҳимжон Ж. билан муаммолар анча олдин бошланган.

    «Ҳар куни тўполон, ўзини ўлдирмоқчи бўлганлар ҳам бўлди, оиласи билан ажралиш ёқасига келиб қолганлар ҳам бор. Агентлик ижарада турган бино эгаси ҳам жойни қайтариб олди. Одамлар тўпланиб агентлик раҳбарини уйигача бордик, лекин уни тополмадик ва ҳалигача у билан учрашиш имкони бўлмаяпти. Телефонда гаплашиб турибмиз, аммо у биз билан кўришишни истамаяпти. Жанжаллардан саломатлигим ҳам оғирлашиб қолди», — дейди хусусий бандлик агентлигининг ходими.

    «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонун 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган. Қонун билан илк марта хусусий бандлик агентликларига Ўзбекистон ва унинг ташқарисида фуқароларни ишга жойлаш билан шуғулланишлари учун рухсат берилган эди.

    Аниқланишича, Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Profelite imp хусусий бандлик агентлиги» жамиятига 2019 йил 12 апрель куни Ўзбекистондан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берувчи лицензия тақдим этган. Лекин Иброҳимжон Ж. четга ишга юборишни ваъда қилиб фуқаролардан икки йил аввал пул олишни бошлаган.

    Иброҳимжон Ж.га яқин манбалардан бирининг «Дарё»га маълум қилишича, у икки йил аввал одамларни ишга жўнатишни ваъда қилган, лекин пулларни қабул қилишда ўқишга тайёрлаш учун деб олган. Сўраганларга бу шунчаки расмиятчилик эканлигини айтган.

    Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори вазифасини бажарувчи Бахтиёр Турсуновнинг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, «Profelite imp хусусий бандлик агентлиги» фаолиятини тугатиш бўйича ариза берган.

    «Аввалроқ ушбу хусусий бандлик агентлиги ўз фаолиятини тугатиш мақсадида бизга мурожаат қилган эди. Бундан ташқари, фуқаролардан агентлик устидан арз келиб тушганди. Шунинг учун, агентликнинг фуқаролар олдида молиявий мажбуриятлари бор ёки йўқлиги, қонун бузилиш ҳолатлари содир этган ёки этмаганлигини аниқлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўров бердик. Улардан агентлик раҳбарига нисбатан жиноий иш очилганлиги ва тергов ишлари олиб борилаётгани ҳақида маълумот олдик. Ҳозирча агентликка берилган лицензия бекор қилингани йўқ. Тергов ишлари якунланиб, суд жараёнлари тугагандан сўнг бир хулосага келишимиз мумкин. Ушбу ишни ўз назоратимизга олганмиз», — деди Бахтиёр Турсунов.

    Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Қосимжон Раҳимбердиевнинг маълум қилишича, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Profelite imp хусусий бандлик агентлиги» жамияти ҳозирги вақтга қадар 240 нафар фуқаро билан шартнома тузган. Улардан 50 нафари ички ишлар органларига жабрланувчи сифатида ариза билан мурожаат қилган.

    «Мурожаат асосида агентлик раҳбари Иброҳимжон Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши очилди. Ишнинг катталиги ва айни вақтда муҳимлигини ҳисобга олиб, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармаси терговни иш юритувга олди», — деди Қосим Раҳимбердиев.

    Иброҳимжон Ж.га нисбатан тергов ишини олиб борган Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 1-сонли ички ишлар бўлими тергов бўлими бошлиғи, капитан Фурқат Лутпидиновнинг айтишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари кетмоқда.

    «Воқеа жойи ва гувоҳлар кўрсатмалари ўрганилмоқда. Гумонланувчи (агентлик раҳбари) ўз адвокати билан терговга келди ва етказилган моддий зарарни қоплаб беришга ваъда берди», — деди Фурқат Лутпидинов.

    Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати сентябрь ва октябрь ойларида ўз расмий сайти орқали Иброҳимжон Ж.га нисбатан икки марта фирибгарлик жинояти бўйича иш очилгани ҳақида маълумот берди. Иброҳимжон Ж. 2019 йил 5 февраль куни 25 ёшли Дилшод Ш.га уни Жанубий Кореяга жўнатиб, ишга киритишни ваъда берган. Шу ваъда билан жабрланувчидан 4 минг доллар ва 12 миллион сўм пул олган, бироқ берган ваъдасини бажармаган. Шунингдек, Иброҳимжон Ж. Фозил Б.нинг ишончига кириб, уни Жанубий Кореяга ишга жўнатишини ваъда қилган. Ўзининг «хизматлари» учун 15 миллион 310 минг сўм олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

    «Дарё» мухбири суриштирув давомида «Profelite imp хусусий бандлик агентлиги» жамиятининг юридик манзили кўрсатилган бинода агентлик фаолият юритмаётганини аниқлади. Агентликнинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хусусий бандлик агентликлари реестрида кўрсатилган телефон рақамлари ишламаяпти. Юқорида келтирилган важларга изоҳ олиш учун гумонланувчи Иброҳимжон Ж. билан боғланиш имкони бўлмади.

    Фуқароладан «Profelite imp хусусий бандлик агентлиги» жамияти ёки Иброҳимжон Ж. билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.

    11.10.2019, 17:29   Изоҳ (0)   63860
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши туманидаги мактабда дарс асфалт устида ўтказилган. Туман халқ таълими бўлими мудири буни ҳозирча рад этмоқда

    11.10.2019, 17:03

    Наманганда ҳайдовчидан пора талаб қилган ЙПХ инспектори қўлга олинди

    11.10.2019, 16:31

    Деҳқонободда Lacetti «Камаз»ни ағдариб юборди. Уч киши ҳалок бўлди

    11.10.2019, 16:17

    Сиёсий партиялар МСКга имзо варақаларини тақдим этди (фото)

    11.10.2019, 16:03

    Самарқанддаги боғчада болалар овқатдан оммавий заҳарланди

    11.10.2019, 15:48

    «Қишлоғимизда 9 та мактаб бор, аммо бирорта боғча йўқ». Панжиликлар Президентга мурожаат эътиборсиз қолаётганидан нолимоқда

    11.10.2019, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.