«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади» номли янги асари нашрдан чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мазкур китоб Президент асарларининг учинчи жилди ҳисобланиб, китоб уч бўлимдан иборат.
Асарнинг биринчи бўлимига мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги энг муҳим воқеалар муносабати билан сўзланган нутқ ва маърузалар киритилган.
Китобнинг иккинчи бўлимидан эса хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашувлардаги нутқ ва маърузалар, учинчи бўлимдан республикада кенг нишонланиб келаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табриклар ўрин олган.
Изоҳ (0)