• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳоким ва маккажўхори «ўғриси»: Миришкорда нима бўлганди?

    Ижтимоий тармоқларда маккажўхори ўғриси ва уни изза қилган Миришкор тумани ҳокими ҳақидаги видео тарқалди. Унда ҳоким маккажўхори ўғирлашда гумон қилинган фуқарони ҳақоратлагани акс этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу видео юзасидан Миришкор тумани ҳокими Равшан Комиловдан изоҳ олиш мақсадида туманда бўлган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг ёзишича, «Маккажўхори» воқеаси 2019 йил 29 сентябрь куни рўй берган.

    Аниқланишича, маккажўхори ўғирлашда айбланаётган видеодаги шахс туманнинг «Гулистон» қишлоғида яшовчи фуқаро Сайфулла Муҳаммадиев.

    Миришкор тумани ҳокими «Дарё» мухбири билан суҳбати аввалида видеодаги овоз ҳақиқатан ҳам ўзиники эканлигини тасдиқлади.

    Видеодан англашилишича, Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов фуқарони ўғриликда гумон қилиб, койийди. Набираларини ҳам ўғирлик қилишга ўргатаётганликда айблайди. «Тадбиркор хорижга сотишни мақсад қилган маккажўхорини ҳамма олиб кетаверса, экспорт нима бўлади?» — дея савол беради ҳоким. Ўғирликда айбланаётган киши эса набираларининг қистови билан маккажўхори олганини айтади ва уларни уришади.

    Туман ҳокими Равшан Комиловнинг иқрорича, видеони ўзи тасвирга олган. Сўнгра маккажўхори етиштираётган тадбиркорга Telegram ижтимоий тармоғи орқали жўнатган ва ўғриликдан хабардор қилган. Тадбиркор эса маккажўхори етиштираётган фермерга ҳолатни маълум қилган. Турган гапки, фермер ишчисига ўғриликни видео орқали маълум қилиб, уни эътиборсизликда айблаган. Хуллас, ҳокимнинг ўзи суратга олган видео яна ҳоким ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалади. Кейинги воқеалар эса ўзингизга аён.

    «Дарё» мухбири Равшан Комилов билан суҳбати давомида ўғирланган ҳамда қайтариб олинган маккажўхорилар нега ҳоким автомобилига солингани билан ҳам қизиқди.

    — Маккажўхорини исбот сифатида ўзим олдим ва ҳудуд профилактика инспекторига топширдим, — дейди Равшан Комилов. — Уруғининг килоси 1 доллардан ошиқ маблағга сотиб олинаётган маккажўхори гектаридан 10 тонна ҳосил беради. Маҳсулот экспорти ҳақида мен қайғурмасам, ким қайғуради?

    Айтишларича, ўғирланаётган маккажўхори гектаридан 10 тонна ҳосил беради. Ҳосилнинг ҳар килоси эса хорижда 1 доллардан ошиқ маблағга сотилади.

    — Тадбиркор меҳнатини қадрлаганим ва туманнинг экспорти ҳақида қайғурганим учун ҳам маккажўхори ўғирлаётган кишини койидим, — дейди Равшан Комилов. — Ҳолатни кўриб, жаҳлим чиққани рост. Бироқ мен айтган қўпол сўзлар бошқа бировга қаратилмаган. Яъни ҳеч кимни ҳақоратламадим. Тўғри, ҳоким сифатида қўпол сўзларни умуман ишлатмаслигим керак эди. Хато қилдим ва хатойимни англаб етдим. Бунинг учун халқимиздан узр сўрайман ва бу ҳолат такрорланмаслигига ваъда бераман.

    Тадбиркор Нодирбек Раҳмоновнинг маълумот беришича, 1 тонна 800 кило уруғ Испаниядан 15 минг АҚШ доллари эвазига шартнома асосида келтирилган.

    — Маккажўхори экилган ер майдони «Қурбонов Холмурод» фермер хўжалигига ери ҳисобланади, — дейди туман ҳокими ўринбосари Ғанишер Файзиев. — Тумандаги ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экин сифатида маккажўхори, сабзи ва дуккакли маҳсулотлар етиштиришни мақсад қилган фермерлар «Миришкор строй центр» МЧЖ раҳбари Нодирбек Раҳмонов билан шартнома тузиб, маккажўхори уруғини буюртма асосида келтирган.

    Туман ҳокимлиги ахборот хизматидан маълум қилинишича, жорий йилда Нодирбек Раҳмонов раҳбарлигидаги МЧЖ Миришкор туманидан Россия ва Қозоғистон давлатларига 1,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилишини режалаштирган ва ҳозирга қадар 417 минг долларлик дуккакли маҳсулотлар экспорт қилинган.

    Айни пайтда фермер хўжалиги етиштирган 600 тонна маккажўхори дони хорижга экспорт қилиниши мўлжалланмоқда.

    Мавзуга доир: Миришкор ҳокими маккажўхори «ўғри»ларини тутиб олиб изза қилди (видео)

    Туман ҳокимининг маҳсулот экспорти ҳақида қайғуриши таҳсинга лойиқ, албатта, аммо у фуқарога нисбатан тилга олиб бўлмайдиган қўпол сўзларни ишлатмаслиги ва изза қилмаслиги керак назаримизда. Хусусан, буни кузатиб турган болалар қаршисида.

    09.10.2019, 15:41   Изоҳ (0)   50578
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижон туманидаги мактабда 27 киши овқатдан заҳарланди. Уларнинг аксарияти болалар

    09.10.2019, 15:09

    Сергелида янги қурилган уйлар ёнида 2 та янги мактаб қад ростламоқда (видео)

    09.10.2019, 14:55

    МИБ Тошкентда 4 ойда 4,5 мингдан ошиқ машинани жарима майдонларига жойлаштирди

    09.10.2019, 14:38

    Қўшинларда ҳарбий техникаларни қишки мавсумда фойдаланишга ҳозирлаш ишлари бошланди (фото)

    09.10.2019, 14:24

    Мактабгача таълим соҳасида хайрия ишларини амалга оширганлар бир қатор имтиёзларга эга бўлади

    09.10.2019, 13:12

    Ўзбекистон аэродомларида тўққиз ой ичида авиация учун хавфли бўлган 1153 та об-ҳаво ҳодисалари кузатилгани маълум қилинди

    09.10.2019, 12:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози 

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.