Британия парламентининг мухолиф депутатлари мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг импичменти жараёнини муҳокама қилишни бошлади, деб хабар беради The Sunday Times.
Бу каби ташаббусни Уэльс партияси етакчилари Буюк Британия Олий суди Жонсоннинг парламент ишини 14 октябрга қадар тўхтатиб қўйиш борасидаги қарорини ноқонуний деб топгач илгари сурди.
Мавзуга доир: Конгресс Трампга импичмент билан таҳдид қилмоқда. Сабаб — унинг Зеленский билан суҳбати. Аҳвол анча жиддий
28 сентябрь куни Жонсон Лондон мэри лавозимида ишлаган вақтида ўз ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланаётгани, унга жиноий суриштирув хавф солаётгани ҳақида хабар берилганди. Гап сиёсатчининг америкалик тадбиркор Женифер Акури билан алоқалари ҳақида кетмоқда. Акури Жонсон мэрлиги вақтида ўз бизнесини ривожлантириш учун 155 минг доллар миқдорида давлат грантини олган.
Изоҳ (0)