Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия ва Шарқий Европадаги робот ишлаб чиқарувчи энг йирик Promobot компанияси инсонларга ўхшайдиган Robo-C қурилмалари сотувини бошлади, деб хабар беради The Bell.

Фото: The Bell

Фото: The Bell

Робот исталган кишининг қиёфасига кириши мумкин. Буюртмачилар ишланмани инсонларга яқин кишисининг ўрнини боса олиш имкони беришига ишонмоқда.

Робот илк марта апрель ойида Skolkovo Robotics форумида намойиш этилган. Ўшанда компания янги модель учун олдиндан буюртма қабул қила бошлаган эди. 27 сентябрдан эса ушбу роботлар кенг савдога чиқарилди.

Компания сайтида «робот бутунлай антропоморфик машина» деб айтилади: у кўзи, қоши, лаби ва юзининг «мушакларини» ҳаракатга келтириши мумкин (робот инсон микромимикасининг 600 вариантларини такрорлай олади), шунингдек, суҳбатни давом эттиради ва саволларга жавоб беради.

Фото: The Bell

Фото: The Bell

Робот сунъий тери яратиш технологияси туфайли ҳақиқий инсондек кўринади. Компания роботдан маслаҳатчи (масалан, қабулхонада ёки дўконда), маъмур (у бизнес музокараларини ёзиши мумкин), уй ёрдамчиси (Android суҳбатдоши бўлиши ва «ақлли уй» тизими билан ишлаши мумкин) сифатида фойдаланишни тавсия қилади.

Роботнинг нархи 1,2 миллион рублдан 3 миллион рублгача деб баҳоланмоқда.

Фото: The Bell

Фото: The Bell

Компания роботларнинг икки вариантини тақдим этмоқда: Бу буюртмачи хоҳишига кўра индивидуал юзга эга робот (бундай роботлар уч ой давомида тайёрланади) ёки компания таклиф этаётган шаблон бўйича ясаладиган роботлар (бундай вариантни яратиш учун икки ой вақт талаб қилинади).

Шунингдек, роботнинг тана тузилишининг бир неча вариантлари мавжуд. Биринчи ҳолда робот фақат бош ва бўйиндан иборат бўлиши мумкин.

Иккинчи ҳолда эса роботлаштирилган калла бўйиндан пастки қисмга ҳам эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолда роботнинг танаси бирон нарсага ўрнатилиши мумкин. Масалан, робот худди стулда ўтиргандек ишланади. Қайд этилишича, иккала ҳолатда ҳам роботнинг фақат боши ҳаракатланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар