24 сентябрь куни соат 15:47 да Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида жойлашган уйлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида уй эгаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Ёнғинга 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга 6 дақиқада етиб бориб, соат 16:10 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 16:48 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 50 квадрат метр майдондаги томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида 1967 йилда туғилган уй эгаси фуқаро Т.Й. соҳа ходимлари томонидан тутундан димиққан ҳолда қутқарилиб шифохонага юборилган, аммо шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этган.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)