Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 21 сентябрь куни «Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташиш тарифларини белгилаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборотига кўра, қарорга мувофиқ Самарқанд шаҳар йўловчи ташиш транспорти (автобус) хизматларининг чекланган тарифи 1400 сўм миқдорида қилиб белгиланган. Бунгача шаҳарда йўлкира 1200 сўм эди.
Маълумот учун, 2019 йил 15 августдан бошлаб пойтахт Тошкентда жамоат транспорти («Тошшаҳартрансхизмат» тизимидаги автобус йўналишлари ва метрополитен)да йўл ҳақи 16,7 фоизга қимматлаб, 1400 сўм бўлган эди.
Изоҳ (0)