Португалиялик рассом Родриго Мигель Сепульведа кўча деворлари ва тўсиқларга ўз таҳаллуси – Vile тарзида графитт чизади. У бир қарашда ҳарфлари ўйилган, бинонинг ичи кўрингандек қилиб, реаллик эмас иллюзия графиттлар чиза олади.
Vile профессионал рассомлар билан ишлайди ҳамда вақти-вақти билан Европа кўча санъати фестивалларида иштирок этади. У 1984 йилда туғилган бўлиб, 14 ёшидан буён граффит чизиш билан шуғилланади.
Vile граффитларни асосан ташландиқ бино деворлари ва тўсиқларга чизади. Унга кўра, иш жараёндаги мураккаблик иллюзияни ишонарли бўлиши учун ранглар танлаш билан боғлиқ.
Изоҳ (0)