Дубайдаги Бурж ал-Араб дунёдаги энг қимматбаҳо меҳмонхоналардан бири ҳисобланади. Бу ернинг меҳмонлари орасида шайхлар, давлат раҳбарлари ҳамда жаҳоннинг энг бой одамларини учратиш мумкин.
Дубайнинг норасмий рамзига айланган Бурж ал-Араб 2 қаватли ултралюкс 202 та номердан иборат. Хоналар дид билан безатилган бўлса ҳам, меҳмонхонада алоҳида тоифадаги махсус меҳмонлар учун «бошқача» хоналар бор.
Иккита 2 қаватли «Royal Two Bedroom Suite» хоналари меҳмонхонанинг юқори қаватида жойлашган бўлиб, у ерга алоҳида лифтда чиқиб, ҳолл орқали кирилади. «Royal Two Bedroom Suite» энг инжиқ меҳмоннинг ҳам талаб даражасидан ортиқ қилиб безатилган. Масалан, ушбу хоналар учун LG компанияси махсус тилла телевизорлар ишлаб чиқаради.
Эътиборингизга осмонўпар меҳмонхонанинг энг юқори қаватида жойлашган, 780 квадрат метрли номернинг ақлдан оздирадиган суратларини тақдим этамиз.
Изоҳ (0)