16 сентябрь, душанба куни Санкт-Петербургда Burger King кафесининг ёрдамчи хонасида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди.
ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси 2019 йилнинг 14 сентябрь куни шаҳардаги овқатланиш пунктларидан бирининг омборида Ўзбекистон фуқароси Б.Х.нинг жасади топилганини тасдиқлаган.
Полиция ўлимга пичоқдан олинган жароҳат сабаб бўлганини маълум қилди. Айни пайтда тегровгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди, Санкт-Петербург шаҳрининг тергов органлари билан доимий алоқа ўрнатди ҳамда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)