Самарқандда транспорт вазири Очилбой Раматовга қурилиши режалаштирилаётган осма йўл лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Фотосуратда тақдим этилган маълумотларга кўра, осма йўл узунлиги 5,5 километрдан зиёдроқни ташкил этиб, у бири Самарқанд марказида жойлашган учта станцияни ўз ичига олади.
Осма йўлда икки станция қурилиши режалаштирилган, улар орасидаги 90 та кабина соатига 22 километр тезликда ҳаракатланади. Йўловчи ташиш ҳар икки йўналишда ҳам соатига 4 минг кишини ташкил этади. Саёҳат нархи тахминан 3000 сўм бўлиши айтилмоқда.
Осма йўл бутун шаҳар бўйлаб ўтади ва йўловчилар ҳаводан туриб қадимий Афросиёб шаҳарчаси ҳамда асосий тарихий ёдгорликларни томоша қилиш имконига эга бўлади.
Лойиҳа осма йўллар қурилиши соҳасида дунёдаги энг етакчи ҳисобланган Италиянинг Leitner Ropeways компанияси томонидан тақдим этилган.
Изоҳ (0)