News cover

Энергетика вазирининг Отабек Бакировга қарши шикояти бўйича иш тугатилди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров устидан шикояти бўйича маъмурий иш тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида 7 май куни ўтказилган мажлисда суд қарори ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.

Суд ёлғон ахборот тарқатиш моддаси бўйича жавобгарликка тортиш муддатини ўтиб кетган деб топди. Суд қарорига кўра, иш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддаси ҳамда 271-модда 7-бандига мувофиқ тугатилди. Хусусан, маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.

Энергетика вазирининг шикояти Бакировнинг метан заправкалардаги газ таъминоти ҳолати, навбатлар ва Авто24 иловаси фаолияти ҳақидаги постларига тааллуқли эди. Ушбу илова заправкаларда газ мавжудлиги ҳақида маълумот берувчи сервис сифатида тақдим этилганди.

“Энергетика вазирлигида [Alisher] Султонов бўлганида, унинг пайтида ҳам худди шу эътирозларимни билдирганман. Ёки Жўрабек аканинг [Mirzamahmudov] ўрнида бошқа инсон бўлганида ҳам шу фикрларни билдирган бўлар эдим. Буни Жўрабек Турсунпўлатович билишларини истардим, келганларида ўзларига айтган бўлардим”, — деди Бакиров суддан кейинги изоҳида.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалги аризаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан кўп ўтмай, 2024 йил 26 декабрь куни эълон қилинган бир неча постлар юзасидан пойтахт ИИББга яна шикоят қилган. Унда блогернинг Telegram’даги бир неча постларига ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш сўралган.

Идора мазкур мурожаат юзасидан 2026 йил 23 январда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор чиқарган. Аммо 2026 йил 25 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси ушбу рад этиш қарорини бекор қилган. Шундан сўнг материаллар Яшнобод тумани ички ишлар бўлимига юборилган ва ҳозирда иш қайта кўриб чиқилмоқда.


Бугун, 16:03

Ўзбекистон

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: