Президент Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳрида ўтаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 14 сентябрь куни Фарғона вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, ташриф давомида Қўқон ва Марғилон шаҳарларида саноатни комплекс ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиш, ишлаб чиқариш корхоналарини кўздан кечириш, тадбиркорлар, зиёлилар билан учрашиш ҳам режалаштирилган.
Изоҳ (0)