• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанддаги Улуғбек мадрасасида туғилган кун нишонлангани ҳақида гап-сўз тарқалди. Аслида Бухоро яҳудийлари делегацияси учун тантанали кеча уюштирилган

    10 сентябрь куни Facebook’даги гуруҳларда Самарқандда жойлашган Улуғбек мадрасасида бўлиб ўтган тадбир видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеони тарқатган фойдаланувчиларнинг изоҳига қараганда, мадрасада шахсий тартибда туғилган кун нишонланган. Туғилган кун ҳақидаги гаплар ижтимоий тармоқлара фойдаланувчиларининг ғазабини қўзитиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Аслида нима бўлганини ўрганиш учун «Дарё» суриштирув ўтказди. Аниқлашимиз бўйича, Улуғбек мадрасасида туғилган кун эмас, маданий кеча уюштирилган.

    Регистон дирекцияси тадбир вилоят ҳокимлиги топшириғи билан ўтганини айтди. Ҳокимлик вакиллари буни инкор этди.

    Улуғбек мадрасаси.

    Улуғбек мадрасаси.
    Фото: Wikipedia

    Регистон ансамбли мустақил дирекцияси илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Азамат Саматов билан боғланиб, ушбу видео бўйича изоҳ сўрадик. У Улуғбек мадрасасида туғилган кун эмас, расмий тадбир ўтказилганини маълум қилди.

    Азамат Саматов берган маълумотга қараганда, 4 сентябрь куни Самарқандга АҚШ ва Канада Бухоро яҳудийлари конгресси делегацияси ташриф буюрган. Меҳмонлар билан қатор учрашувлар ўтказилган, шу жумладан, уларни вилоят ҳокими қабул қилган. Тадбирлар дастури доирасида Регистон майдонида маданий кеча уюштирилиши режалаштирилган. Тантанали кеча 8 сентябрь куни ўтказилган. Кеча матбуотда ёритилмаган, аммо иштирокчиларнинг ўзи видео олиб, интернетга чиқариб юборган. Видео Facebook’даги «Самарканд и самаркандци» гуруҳида чоп этилиб, муҳокамаларни келтириб чиқарган.

    Директор ўринбосарининг таъкидлашича, кечада спиртли ичимликлар истеъмол қилинмаган. Шунингдек, мусиқа баландлиги 90 децибелдан ошмаслиги таъминланган (баланд мусиқа биноларга зарар келтиради, айниқса тарихий бинолар бундан кўп азият чекади). Тадбир учун дирекцияга ёки алоҳида шахсларга ҳеч қандай тўлов қилинмаган.

    Дастлаб Азамат Саматов тадбир Самарқанд вилояти ҳокимлигидан чиққан расмий хат асосида уюштирилганини айтди. Буни тасдиқлаб олиш учун Самарқанд вилояти ҳокими матбуоти котиби Манучеҳр Мирзаев билан боғландик.

    Матбуот котиби Регистон ансамбли дирекцияси вакили берган маълумотни тасдиқламади. У дирекцияга чиқарилган хатни кўрмаганини таъкидлади. «Бундай хат сиздан бехабар чиқиб кетиши мумкинми?» деган саволимизга «Ҳа» деб жавоб берди.

    «Дарё»: Демак, бу тадбир сиздан бехабар ўтказиб юборилиши мумкинми?

    Манучеҳр Мирзаев: Йўқ, қўлимда делегацияни кутиб олиш бўйича тадбирлар дастури бор. Унда Регистон ансамблида тантанали қабул ўтказилиши назарда тутилмаган. Вилоят ҳокимлигининг тантанали қабули концерт дастури билан бирга Regal Palace меҳмонхонасида ўтказилган.

    «Дарё»: Тадбирларни ташкил этишга қайси бўлимлар масъул? Сизнинг бўлимингиз қандай вазифаларни бажаради?

    Манучеҳр Мирзаев: Ташкилий назорат гуруҳи ҳамда «управдел» бундай нарсаларга масъул. Мен ҳам топшириқ қаердан кетганини суриштиряпман, ҳозирча «управдел» билан боғландим, у ҳам бехабарлигини айтди. Бизнинг бўлим эса тадбирларни ёритишга, матбуот билан алоқаларга масъул.

    «Дарё»: Агар дастурнинг айнан шу банди матбуотда ёритилиши кўзда тутилмаган бўлса, унда балки банд сизнинг қўлингиздаги дастурга киритилмагандир?

    Манучеҳр Мирзаев: Бундай бўлиши мумкин эмас, дастур ҳамма учун битта бўлади.

    «Дарё»: Демак, Улуғбек мадрасасидаги қабулга вилоят ҳокимлиги алоқадор эмас?

    Манучеҳр Мирзаев: Шундай, унда бизнинг вакиллар иштирок ҳам этмаган.

    Шу билан бирга, Регистон ансамбли мустақил дирекцияси директори Хонқул Самаров кечада ҳокимлик вакиллари ҳам қатнашганини таъкидлади. У, шунингдек, топшириқ вилоят эмас, шаҳар ҳокимлигидан келганини айтди.

    Тантанали кеча синагоганинг илтимосига биноан ташкил этилган

    Масалага аниқлик киритиш учун Азамат Саматов билан қайтадан боғланганимизда, у гап қандай хат ҳақида кетаётганига ва топшириқ кимдан келганини тушунтирди. У бизни хатнинг тўлиқ матни билан таништирди.

    Ор-Авнер синагогаси.

    Ор-Авнер синагогаси.
    Фото: Google Photos

    Самарқанд яҳудийлари диний жамияти – Ор-Авнер синагогаси (халқ орасида Канесои Гумбаз деб юритилади, туристлар орасида Гумбаз Сйнагогуэ сифатида машҳур) 19 август куни вилоят ҳокимлигига хат билан мурожаат этиб, 7–8 сентябрь кунлари Регистон майдонида иккита тадбир – концерт ва тантанали кеча ўтказишга кўмак беришни сўраган. Ҳоким резолюцияси билан хат ижроси бир қанча ташкилотларга, улар қаторида вилоят маданият бошқармасига топширилган. Бошқарма ўзига бўйсунувчи Регистон ансамбли мустақил дирекциясига хатни чиқарган.

    Биринчи тадбир – концерт ўтказилмаган, иккинчиси – тантанали кеча эса ўша ижтимоий тармоқлар муҳокама қилаётган видеода акс этган.

    Шундай қилиб, тадбир вилоят ҳокимлигининг дастури доирасида эмас, Самарқанд яҳудийлари ташаббусига кўра ўтказилган, шу боис дастурдан ўрин олмаган бўлса керак. Айни пайтда, унинг ўтказилишига вилоят ҳокимлиги рухсат берган, яъни ҳокимлик тадбирдан хабардор бўлган.

    Мадрасада ўтказилган кечани қандай баҳолаш керак?

    Суҳбат давомида масъулларнинг Facebook’да бўлаётган муҳокамаларга, хусусан, салбий изоҳларга муносабати билан қизиқдик.

    Биз билан суҳбат қурган Хонқул Самаров амалдорлар мадрасада маданий кечалар уюштирилиши ижобий ҳолатлигини, улар Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшишини, бошқа шаҳарларда, хусусан, Бухорода бундай тадбирлар тарихий объектларда тез-тез ўтказилишини таъкидлаб ўтди.

    Бундан ташқари, Азамат Саматов нега бу воқеа ижтимоий тармоқларни жунбушга келтирганини тушуна олмаётганини таъкидлади. У Ўзбекистон кўп миллатли давлат эканлигини, бу каби кечалар эса бирор салбий оқибатларга олиб келмаслигини билдириб ўтди.

    11.09.2019, 15:05   Изоҳ (0)   40185
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилояти ҳокими: «Пахтани 10 кун кеч териб олсак ҳам, ижтимоий соҳа ходимлари теримга олиб чиқилмайди»

    11.09.2019, 14:28

    Тошкент метрополитенида китобсеварлар учун мутолаа бурчаги ташкил этилди

    11.09.2019, 14:00

    Марказий банк айрим метро бекатларида ўрнатилган банкоматлар нега ишламаслигига изоҳ берди

    11.09.2019, 13:17

    Шавкат Мирзиёев «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

    11.09.2019, 13:01

    Россиянинг «Донгуз» полигонидаги ҳарбий шаҳарчага Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилди

    11.09.2019, 12:44

    Фарғонада алимент тўламаслик учун МИБ ходимига жароҳат етказган шахс қўлга олинди

    11.09.2019, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.