Санкт-Петербург полицияси ўзи билан бирга яшовчи аёлни пичоқлаб ўлдирган 43 яшар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди.
Ҳодиса 6 сентябрь, жума куни Болшой Пушкарский кўчасидаги уйлардан бирида юз берган. Ўзбекистонлик ишсиз шахс тўсатдан юзага келган можаро асносида аёлга пичоқ билан ташланган.
Марҳума 40 ёшда бўлгани айтилмоқда. Унинг қай миллатга мансублигига аниқлик киритилмаган.