«Битта дипломни ўзи етарли эмас. Сифатли билим ва тажриба керак» – бу ОТМни битиргандан сўнг ҳар бир битирувчи ишга жойлашишига уриниб кўрганида эшитадиган сўзлардир.

Сабаб нимада?

Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги замон меҳнат бозори шароитлари ишга жойлашишда университетда ўрганилган дарсликлардаги стандарт назарий материалга нисбатан касбий малакалар ва амалий билимлар кўпроқ қадрланадиган талабларини қўймоқда.

ISFTнинг ҳақиқий билим ва тажрибага бўлган қарашлари Ўзбекистон таълим тизимидаги билим юртларидан ажралиб туради. Бизнинг назаримизда сифатли билим ва таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • Етук ва иқтидорли кадрларни жаҳон стандартлари бўйича тайёрлаш ва бутун дунё бойлаб ишлаш имконини берувчи дипломлар билан тақдирлаш;
  • Билимни текшириш ва баҳолашнинг соддалаштирилган тизими ва бюрократик тизимнинг йўқлиги;
  • Профессор-ўқитувчилар томонидан талабанинг доимий равишда қўллаб-қувватланиши;
  • Халқаро стандартларга жавоб берувчи касбий-ўқитувчи ва мутахасислар таркиби талабаларни порлоқ келажакка бошлашлари;
  • Ҳақиқатан ҳам МДҲ ва бутун жаҳонда ишловчи ва иш топишда кўмаклашувчи халқаро дипломнинг берилиши;
  • Коррупциясиз мутлақо шаффоф тизим жорий қилинганлиги;
  • Битирувчиларга иш топишда ёрдам берувчи талабаларни қўллаб-қувватлаш тизими.
  • Ва албатта, талабларга грантлар тизимини жорий қилиниши;
  • Иқтидорли талабаларнинг 3-босқичданоқ иш билан таъминланишлари.

Қайд этиб ўтилган мулоҳазалар ISFT жамоасининг асосий мақсади ва ISFT да ўқитувчи билан талабаларга қўйилган талаб ва имкониятларнинг қисқача тасвиридир.

«Ота-она ва фарзандлар учун одатий таълим тизимига бўлган қарашларни ўзгартиришнинг айни вақти».

 International School of Finance and Technology — ўқитиш ва билим олишга янгича ёндашув

ISFTнинг олдига қўйган асосий мақсади бу — Ўзбекистон миқёсида талабаларга юқори сифатли билим бериш ва уларнинг келажакда иш ўринларига жойлашишидир. Шу сабабли ISFTнинг юқори малакали ўқитувчилар таркиби томонидан талабанинг 4 йил давомида халқаро стандартлар бўйича сифатли таълим олишлари кафолатланади.

Қўшимча қилиб шуни айтиш керакки, 2019 йил 2 сентябрь куни мустақилликнинг 28 йиллиги муносабати билан ISFT ва ҳамкор ташкилотлар томонидан байрам туҳфаси сифатида талаба ва абитуриентларга ISFT томонидан 11 200 000 сўмдан 21 600 000 сўм миқдорида грантлар жорий қилинди.

ISFT ёзги қабули 2019 йил 25 сентябргача давом этади.

Қабул шартлари: www.admission.isft.uz рўйхатидан ўтиш.

Кириш талаби: инглиз тилидан бошланғич билимга эга бўлиш.

Батафсил маълумотни +998 78 147 37 37 ёки www.isft.uz wеб сайтидан олиниши мумкин.

Telegram: https://t.me/isftash

Instagram: https://instagram.com/isf.tash

Facebook: https://fb.com/isftash

Реклама ҳуқуқи асосида.