Андижоннинг Олтинкўл тумани «Чаққон-2» маҳалласи Чаққон-2 кўчасидаги тўртта хонадон 31 августга ўтар кечаси олов ичида қолган. Бир-бирига туташ уйларда ёнғин бўлаётгани ҳақидаги хабар ёнғин хавфсизлиги хизматига 30 август куни соат 23:50 да келиб тушган.

Андижон вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан «Дарё»га маълум қилишларича, дастлабки ўт ўчирувчилар соат 23:58 да етиб келган. Воқеа жойига жами иккита ўчириш бўлинмаси, еттига асосий ёнғин ўчириш машиналари жалб қилинган.

Ёнғин соат 00:02 да қуршаб олинган ва 00:49 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳозирча Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

«Ёнғиннинг қисқа вақтда тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмагани ва ёнғинга қарши деворлар қурилмагани сабаб бўлган», — дейилади бошқарма ахборотида.

Ёнғин оқибатлари

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»