News cover

Андижонда 10 минг долларга ҳайдовчилик маркази очиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида ҳайдовчиликка ўқитиш маркази очиб беришни ваъда қилиб, 10 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, туман мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли 2-сон касб-ҳунар мактаби директори X.Э. департаментнинг туман бўлими бошлиғи номига йўллаган аризаси тезкор тартибда кўриб чиқилган.

Унга кўра, Отабек исмли шахс ўзини Андижон вилояти прокуратурасида ишловчи таниши Абдураҳмон орқали касб-ҳунар мактабида ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитиш маркази очиш учун рухсатнома олиб беришини айтган. Бунинг эвазига у 10 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбир давомида ушбу маблағнинг 4 минг долларни олаётган вақтида гумонланувчи О.М. ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.Й. ҳам гумонланувчи О.М.дан 4 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ўрганишлар давомида А.Й. давлат идораларида, жумладан, прокуратура органларида ишламаслиги аниқланган. У алдов йўли билан олинган пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфламоқчи бўлганини билдирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ҳамда 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура фуқароларни ўзини турли давлат идоралари ходими сифатида таништириб, хизмат эвазига пул талаб қилувчи шахсларга ишонмасликка чақирди. Бу каби ҳолатларга дуч келганда идоранинг 1161 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиш сўралган.

Аввалроқ Андижон вилоятининг Асака туманида ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилгани маълум қилинган.

Бугун, 15:58

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: