Франциянинг Биаррица шаҳрида учрашган Катта еттилик етакчилари Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклиги ҳақида якдил хулосага келди.
Шунингдек, G7 етакчилари Яқин Шарқ минтақасида тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши учун кўмаклашишга тайёр эканини билдирган.
Муҳокамалар чоғида Япония бош вазири Синдзо Абэ Токио Эрон уранни бойитиш даражасини оширганидан жиддий ташвишда экани, шу билан бирга, мазкур муаммо дипломатик йўл билан бартараф этилишига интилишда давом этишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)