Ходимларининг камида 50 фоизи ногиронлиги бор шахслардан иборат жамоат бирлашмалари қуйидаги солиқлардан озод этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар қилди.
Улар қуйидагилар:— фойда солиғи;— қўшилган қиймат солиғи;— мол-мулк солиғи.
Шунингдек, мазкур юридик шахслар ер солиғини 0,1 пасайтирилган коэффициентда тўлайди.
Давлат буюртмачиларига ушбу тоифадаги юридик шахсларнинг товарларини харид қилиш учун квоталар тақдим этилади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)