Америкалик тадбиркор, миллиардер ва дунёдаги энг бой одамлардан бири Дэвид Кох 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда New Yorker журналисти Жейн Майер маълумотига таяниб «РИА Новости» хабар берди.
«Дэвид Кохнинг оиласи яқинлари унинг ўлганини айтмоқда», — деб ёзди у Twitter’да.
Кох 1940 йил 3 майда туғилган. У технологик маълумотга эга бўлиб, ака - уакалари билан бирга отасининг Kox Industries компаниясида иш бошлади. Отасининг ўлимидан сўнг, Дэвид акаси Чарльз билан биргаликда нефтни қайта ишлаш, ўғитлар, полимер, тола ва ўрмончилик соҳаларига сармоялар олиб, компаниянинг чегараларини сезиларли даражада кенгайтирди.
Тадбиркор сиёсий ҳаётда фаол иштирок этди, турли тадбирларни молиялаштирди. 1980 йилда Либертариан партиясининг вице-президенти лавозимига номзод бўлди.
2018 йил июнь ойида Forbes маълумотларига кўра унинг бойлиги 51 миллиард долларга баҳоланган ва у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 11-ўринни эгаллаган. Bloomberg маълумотларига кўра, 2019 йил август ойида Чарльз ва Дэвид Кохнинг бойлиги 124,5 миллиард долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)