Instagram фойдаланувчиларга фейк ва ёлғон контент ҳақида огоҳлантириш имконини берадиган функцияни ишга туширади, деб хабар қилади Tengrinews.
Маълумотларга кўра, постнинг ишончли эмаслигини белгилаш учун сервис фойдаланувчилари Instagram’нинг ўнг юқори бурчагида турган уч нуқтани босиши ва у ердаги «номувофиқ» ёки «фейк» бандини танлаши кифоя.
Хабарга Instagram жамоаси томонидан текшириб бўлингачгина «фейк» мақоми берилади. Instagram вакили Стефани Отуэйнинг таъкидлашича, бу турдаги хабарлар платформадан тўлиқ ўчирилмайди, бироқ уни тегишли хештеглар билан тарқатишнинг имкони чекланади.
Изоҳ (0)