Тошкентдаги «Ашхобод» сайилгоҳида 16, 17, 18 август кунлари электрон мусиқа фестивали — Dance Music Fest—2019 ўтказилади. Ўрта Осиё миқёсида ўтказиладиган мазкур халқаро фестиваль электрон мусиқани яхши кўрган ёшлар учун мўлжалланган.
Фестиваль бу йил учинчи маротаба ўтказилмоқда. Маълумот учун, 2017 ва 2018 йилларда унга 15 000 томошабин ташриф буюрган.
Dance Music Fest ёшларнинг замонавий электрон мусиқага бўлган маданиятини ошириб, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиб, маданий-кўнгилочар дам олишига ёрдам беради.
Фестиваль кунлари «Ашхобод» сайилгоҳи бутунлай ёпилиб, сайлгоҳ ҳудудига фақат чипта билан кириш мумкин бўлади.
16 августдаги фестиваль меҳмонлари:
Dj Bens16 август куни фестивалда жаҳонга машҳур дижей, ўзининг «қайноқ» услуби билан кўпчиликни эътиборига тушиб, ҳайратга солган франциялик Dj Bens чиқиши кутилмоқда. У ҳип-ҳоп оқшомига BLING BLING HIP-HOP йўналишидан кескин фарқ қиливчи янгилик олиб кириши кутилмоқда.
Dj Bens резидент сифатида олиб борган фаолиятидаги тажрибаси, унга ҳар қандай вазиятга мослашиш ва умумий мусиқа йўналишларида дижейлик қилишни ўрганган. Dj Bens ўзига ҳос таровати билан ҳар қандай оқшомнинг унитилмас меҳмонига айланади.
Rompasso
Россиялик машҳур диджей ва продюсер Роман Крилов чиқиш қилади. Rompasso’нинг Angetenar таронаси YouTube’да 150 миллиондан ортиқ маротаба тингланган. Шундан сўнг, жаҳон мусиқий чартларини унинг Oxygen треки «портлатиб» юборди. 2019 йилда Rompasso янги — Paradise деб номланган трекни тақдим қилди. Маълумот учун, Rompasso’нинг треклари дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида машҳур.
Willy William
Willy William келиб чиқиши мавританиялик французлардан бўлган мусиқачи, дижей, хонанда ва бастакор. У Les Jumo, Will.I.Am, J Balvin, Dj Assad каби кўплаб машҳур санъаткорлар билан ҳамкорлик қилади. Унинг «Ego» қўшиғи Франция ва Бельгиянинг асосий хит-парадларининг энг яхши композициялари ўнлигига киритилган. J Balvin билан ҳамкорликда ёзилган «Mi gente» қўшиғи эса МТВнинг Video Music Award for Best Latin Video ва Billboard Latin Music Award for Latin Rhythm Song of the Year мукофотини қўлга киритган.
17 август фестиваль меҳмонлари:
Mr. WhiteMr. White сенсацион оқшомларнинг тимсоли ва ажралмас қисмига айланиб, 2018 йилдан DMFest’нинг расмий резиденти бўлди. Нидерландиялик дижей оқ тусдаги оқшомлар қироли ҳисобланади. Mr. White рақсбоп мусиқанинг тимсолига айланган.
Шапов
Рақсбоп электрон мусиқа оламида унинг бетакрор садосини бутун дунёда танийди! Маҳоратли продюсер ва катта тажрибага эга дижей Шапов Axwell ва Armin van Buuren каби афсонавий ижодкорлар билан ишлаб, ҳамкорликда треклар тайёрламоқда. Дижей Ultra Music Festival, Tomorrowland, Electric Daisy Carnival, Sensation, Electric Zoo, Global Gathering каби жаҳон миқёсидаги йирик саҳналарида чиқишлар қилган!
Double Pleasure
Double Pleasure ўзининг ажойиб мусиқаси билан бутун дунё эътиборини жалб қилган истеъдодли дижейлар дуэти. Йигитлар Tomorrowland Mainstage, Tomorrowland Brasil Mainstage, Tomorrowworld, Summerfestival Mainstage, Parookaville, Hï Ibiza, Pacha Barcelona каби жаҳоннинг кўплаб фестивалларида эътирофга сазовор бўлган. Энди улар DMFest—2019 иштирокчисига айланади!
18 август фестиваль меҳмонлари:
CYGOCYGO (Беларусь) ўзининг «Panda E» треки билан бор чартларни «ёриб юборган» беларуслик рэпер ва шоир. У «Panda E», «Ottepeli teper», «Болной на голову», «Псих без неё не может» каби қўшиқларнинг ижрочиси ҳисобланди. «Panda E» кўплаб хит-парадларда етакчи ўринларни эгаллаб, икки маротаба платина қўшиқ мақомини олган. Мақола ёзилаётган пайтда Apple Music’да ижодкорнинг Cygo таронаси етакчилик қилиб, Shazam чартида тўртинчи ўринда бораётганди. «Panda E» композицияси 2018 йилда энг машҳур ва энг кўп тингланадиган қўшиққа айланган.
Quintino
Quintino (Netherlands) — нидерландиялик дижей ва мусиқий продюсер. Электрон рақсбоп мусиқанинг жаҳон миқёсидаги энг яхши ижрочиларидан бири! У Tiësto, Alvaro, R3hab, Hardwell, Dimitri Vegas & Like Mike, Steve Aoki каби жаҳонга машхур дижейлар билан ҳамкорлик қилган.
Quintino дунё дижейларининг Top 100 DJs рейтингида 25-ўринни эгаллаб турибди. Унинг «Epic» ҳамда Sandro Silva тароналари платина қўшиқ мақомини олган.
Сўнгги икки йил ичида Quintino’нинг «Freak» таронаси 45 миллион маротаба кўрилиб, «I Just Can’t» хит-таронаси 80 миллион маротаба кўрилган. Мусиқачи жаҳон бўйлаб ўтказиладиган электрон-рақсбоп мусиқа йўналишидаги нуфузи юқори ва энг йирик фестивалларнинг доимий меҳмони ҳиосбланади.
Изоҳ (0)