Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

14 август, чоршанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Арманистоннинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Арам Григорянни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ишонч ёрлиқларини олар экан, вазир элчини Ўзбекистондаги миссияси бошлангани билан табриклади ва унга муваффақият тилади.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатлар ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон—Арманистон алоқаларни жадаллаштириш, жумладан, ўзаро товар ва хизматлар айирбошлашни кенгайтириш ҳамда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш устида биргаликда ишлаш долзарблиги қайд этилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
U-20 ЖЧ—2023. Исроил бу сафар Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Италияда ҳам ғалаба
Спорт
Лига 1. “ПСЖ” 5 та гол урилган ўйинда рақибига имкониятни бой бериб қўйди 
Спорт
“Лейпциг” “Айнтрахт” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозониб, Германия Кубоги ғолибига айланди