Республика Гидрометеорология марказининг маълумотига кўра, 14 август куни ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ўзгариши ва ёғингарчилик кутилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12—17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18—20, кундузи 25—27 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13—18, кундузи 23—28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15—20, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15—20, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15—20, кундузи 25—30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18—23, кундузи 29—34 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)