Урганчдаги «Охун бобо» жомеъ масжидида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилояти ФВБ штаби маълум қилди.
Ўқув машқи давомида масжидларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар содир бўлганда авария-қутқарув ишларини амалга ошириш бўйича тузилган тадбирлар самарадорлиги текширилди.
Миллий гвардия, ДХХ, ИИБ, ФВБ, ЁХБ, ССБ, электр, газ, сув таъминоти ҳамда бошқа тегишли ФВДТ хизматлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда оқибатларини зудлик билан бартараф этиш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги режаларга аниқлик киритилди.
Ўқув машқига жами 128 нафар ходим ва 17 та техника жалб этилди. Улар олдидан қўйилган асосий мақсад бажарилгани, зарур амалий кўникмаларга эга бўлингани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)