• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ниғматилла Йўлдошев, Пўлат Бобожонов, Алишер Шодмонов, Русланбек Давлетов Оҳангаронда оммавий қабул ўтказди (фото)

    Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги «Маданият ва истироҳат боғи»да оммавий қабул ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё» нинг Ўзбекистон Президенти Администрациясидаги манбаси хабар берди.

     

    Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси

    Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси

    Оммавий қабулда Президент Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Президентнинг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхоналари масъуллари, вилоятдаги секторлар раҳбарлари мурожаатчиларни қабул қилиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим излади.

    Асли хоразмлик Қизларбиби Алиева ҳам соғлиқни сақлаш вазири қабулида ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилди. Бу аёл лабаратория ҳамшираси бўлиб, бир неча йил Хоразм вилоятида ишлаган. Доимий яшаш учун Оҳангарон туманига кўчиб келганидан бери иш сўраб кирмаган тиббиёт муассасаси қолмаган.

    Оммавий қабулдаги аҳоли саломатлиги билан боғлиқ мурожаатларнинг асосий қисми тиббиёт муассасаларида даволаниш йўлланмаларини олишдаги муаммолар билан боғлиқ.

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш, паспорт-виза, ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоятлар, собиқ ички ишлар органлари ходимларини ишга қайта тиклаш ва ички ишлар органларига ишга кириш, ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда маиший масалаларига оид мурожаатлар Ички ишлар вазири қабулида муҳокама этилди.

    Қабул жараёнида аниқланган муаммоларни жойида ечиш чоралари кўрилиб, ҳал этилиши вақт талаб этадиган ҳолатлардагина аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олиниб, ушбу ҳақда аҳоли билан зарур тушунтириш ишлари олиб борилди.

    Оҳангарон шаҳридаги «Маданият ва истироҳат боғи»да ташкил қилинган оммавий қабулдан сўнг аҳоли муаммоларини ўрганишда секторлар раҳбарлари Оҳангароннинг энг узоқ-олис, чекка ҳудудларига бўлиниб, бевосита жойларга чиқиб, қабуллар ўтказди.

    Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси

    Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси

    «Телов» маҳалла фуқаролар йиғини Оҳангарон шаҳридан қарийб 30 километр узоқда жойлашган. Бош прокурор ва вилоят прокурори мазкур ҳудудда аҳоли билан юзма юз, очиқ мулоқот ўтказди.

    Телов қишлоғининг Қизилой маҳалласи раиси масъулларга учта масалани ҳал қилиш бўйича мурожаат қилди. Булар – ичимлик сувини яхшилаш, электр таъминотидаги узилишларга барҳам бериш, хусусан, 1960 йилда қурилган трансформаторни янгилаш ҳамда қишлоқ врачлик пунктининг ўз ўрнига қайтарилишига оид масалалар. Маҳалла раисининг уч мурожаати ҳам асосли экани айтилиб, улар бирма-бир ҳал қилинадиган бўлди.

    Абдумажид Алиқулов ўз мурожаатида ҳудуддаги 9 маҳаллага мўлжалланган ягона масжид таъмирталаб эканини, янги масжид қуриш учун жой муаммо бўлиб келаётганини айтди. Муаммо ўрганилгач, мазкур ҳудудда яна бир масжид қуриш учун жой ажратиладиган бўлди.

    Санам маҳалласи аҳлини кўп йилдан бери мактабгача таълим муассасаси йўқлиги қийнаб келади. Маҳалла аҳли мазкур ҳудудда боғча ташкил этишда амалий ёрдам сўради. Ваҳоланки, биргина шу маҳалланинг ўзида боғча ёшидаги 300 нафардан зиёд бола бор. Бу масала ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.

    Теловга иш билан келган бекободлик Нўмонжон Деҳқонбоев оммавий қабул хабарини эшитиб, мутасаддиларга кредит масаласида мурожаат қилди. Олти йилдан бери тадбиркорлик қилиб келаётган Нўмонжон аканинг айтишича, у 2017 йилда Бекобод шаҳридаги Қишлоқ Қурилиш Банк филиали билан сутни қайта ишлаш ҳамда тикув цехи ташкил қилиш бўйича лойиҳасини молиялаштириш учун 750 миллион сўмлик кредит шартномасини имзолаган. Аммо банк кредитнинг фақат 100 миллон сўмини берган, холос. Қолган 600 миллион сўм бедарак кетган. Нўмонжон Деҳқонбоевни шунча вақтдан бери қийнаб келган муаммога Телов қишлоғидаги очиқ мулоқотда ечим топилди.

    Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси

    Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси

    Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Оҳангарон туманининг энг чекка қишлоқларидан бири – Гулободда оммавий қабул ўтказди.

    Аҳоли қишлоқда мактабгача таълим муассасаси йўқлигидан қийналади. Айни вақтда бу ҳудудда 187 нафар боғча ёшидаги болалар мавжуд. Улар мактабгача таълимга қамраб олинса, 150 дан ортиқ аёллар ўз меҳнат фаолиятларини давом эттиришлари мумкин.

    Қабулда ижтимоий инфратузилмалар боғлиқ муаммони тегишли вазирлик ва идораларга етказилиши ва аниқ ечим ҳақида тез кунларда туман мутасадиларига топшириқ берилиши ҳақида айтилди.Шунингдек, ноҳақ айбловлар билан ички ишлар тизимидан четлаштирилган собиқ ходимларни ишга қайташ масаласидаги мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди ва 5 нафар ходим қайта ишга тикланди.

    Оҳангарон туманининг Шодмалик маҳалласида Олий суд раисининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Суд-ҳуқуқ тизимига оид 20дан ортиқ мурожаатлар юзасидан назорат ўрнатилиши қайд этилди ва 21 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди.

    Тошкент вилоятида ўтказилган оммавий қабулларда суд-ҳуқуқ масалаларида ҳам қатор мурожаатлар бўлган эди. Мазкур мурожаатларни ўрганиб чиқилиши натижасида Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди 12 нафар маҳкумни суд залидан озод қилиш бўйича қарор қабул қилди. Президент Халқ қабулхоналарига мурожаатлари натижасида ўз ҳаётини ўнглаб олиши учун яна бир бор имкон берилган бу инсонлар ва оила аъзоларининг ҳаётга, яшашга бўлган ишончлари янада мустаҳкам бўлди.

    Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси

    Фото: Ўзбекистон Президенти Администрацияси

    Оҳангарон шаҳрида ўтказилган оммавий қабулда 427 та мурожаат келиб тушди. Бундан Олий судга 152 мурожаат, Бош прокуратурага - 105 та, Ички ишлар вазирлигига - 67 та, Адлия вазирлигига - 26 та, Соғлиқни сақлаш вазирлигига - 23 та, Бандликка кўмаклашиш марказига - 16 та, Давлат солиқ қўмитасига - 14 та, Ер ресурлари кадастр қўмитасига - 13 та, Марказий банкка - 11 та масала келиб тушди.

    Бундан ташқари, қишлоқма-қишлоқ юриб ўтказилган қабуллар жараёнида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Телов қишлоғида 32 фуқарони қабул қилиб, улар кўтарган масалалардан 20 тасини жойида ҳал этди.

    Ички ишлар вазири, Олий суд раиси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Шодмалик қишоғида 35 нафар, «Гулобод» қишлоғида 29 нафар фуқароларни қабул қилиб, жами келиб тушган 42 та масалани жойида ҳал қилди.

    Давлат солиқ қўмитаси раиси ва Соғлиқни сақлаш вазири Марказий қўрғон ҳудуди «Увак» қишлоғида 29 нафар фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиб, уларда кўтарилган 30 дан зиёд масаланинг 15 тасини жойида қаноатлантирди.Судлар томонидан Оҳангарон шаҳри маҳаллалари ва қишлоқларида ўтказилган оммавий қабуллар натижасида 95 нафар фуқаро суд залидан озод қилинди, 10 нафар жазо ўтаётган шахснинг жазосини енгилроғига алмаштирилиб, жазони ўташ жойларидан озод қилинди.

    Қабуллар жараёнида фуқаролар томонидан асосан ишга қайта тиклаш, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий рўйхатга қўйиш, бузиб ташланган уй-жойи учун компенсация тўлаш, жазо муддатини ўтаётган шахсларни авф этиш, суд қарорлари устидан норозилик, уй-жой ажратиш ва моддий ёрдам кўрсатиш каби масалалар кўтарилди.Қабуллар жараёнида жами 552 та мурожаат келиб тушди, улардан 184 таси (33%) жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

    30.07.2019, 15:16   Изоҳ (0)   38466
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркиянинг йирик сайёҳлик фирмалари вакиллари Хоразмга келди

    30.07.2019, 15:05

    Касби туман ҳокимлиги «қовун туширди»: Вазирлик томонидан айбдорга чиқарилган ИИБ бошлиғини «оппоқ» қилишга уринди

    30.07.2019, 14:50

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этди

    30.07.2019, 14:36

    Самарқандда светофорнинг тақиқловчи чироғига ўтмоқчи бўлган Captiva мудҳиш ЙТҲ содир этди (видео)

    30.07.2019, 14:24

    Расул Кушербоев: Ҳокимлар «очко» олиш мақсадида ҳар қандай усул билан бўлса ҳам топшириқни бажаришга уринади (видео) 

    30.07.2019, 14:13

    Тошкентлик эркак ажрашмоқчи бўлган хотинига қасдлашиб 2 фарзандини уйнинг тўртинчи қаватидан пастга ташлаб юборди (видео)

    30.07.2019, 13:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.