• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонунчилик палатаси депутатлари: Президент ва халқнинг айрим ҳокимларга билдирган ишончининг ҳам чегараси бор

    Жойлардаги давлат органлари, жумладан, маҳаллий ҳокимликларда ижобий ўзгаришларни рўёбга чиқараётган кўплаб мард, фидоий инсонлар бор. Бироқ юқори раҳбарларга яхши кўриниш ва мақтов эшитиш учун инсон ҳуқуқларини оёқости қилган ҳолда, ҳалқнинг норозилигини орттириш эвазига бўлса-да бажаришга уринаётган шахслар ҳам талайгина. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Абдурашид Қодиров ва Акмал Умирзоқов фикр юритган. Қуйида уларнинг мулоҳазалари кичик қисқартиришлар билан берилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бунга кўплаб туман ва шаҳарларда аҳолининг уй-жойлари, тадбиркорларнинг кўчмас мулкларини, ҳатто қайсидир «тадбиркор» манфаати учун давлат муассасаларини ҳам қонун ва қоидаларга зид ҳолда бузиб ташлаш ёки фермер, ўқитувчи, тиббиёт ва бошқа бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиб, ҳақорат қилиш, уриш каби ҳолатлар учраб тургани мисолида келтириш мумкин.

    Афсуски, бундай мисоллардан бирор бир вилоят четда қолаётгани йўқ. Айниқса, Янгийўл шаҳри, Риштон, Олтиариқ, Қамаши, Яккабоғ, Сариосиё туманларидаги фуқароларнинг хусусий мулклари тартиб-таомилларга зид ҳолда бузилаётганлиги қонун тугул оддий инсонийлик меъёрларига ҳам мос келмаяпти. Ушбу ҳудудларда ҳокимлар бошчилигидаги раҳбарларнинг бош мақсади халқ фаровонлигини ўйлаш эмас, халқни қийнаб бўлса ҳам аввало юқори раҳбариятга яхши кўринишга айланиб бораётганлигини англаш қийин эмас.

    ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқалаётган юқоридаги каби ҳолатларга жавобан куни кеча давлат раҳбарининг билдирган танқидий муносабатларидан ҳам тегишли хулоса қилиш ўрнига жойларда бундай бош-бошдоқликлар давом эттирилаётганлигини тушуниш қийин. Президент ва халқнинг уларга билдирган ишончи ва кўрсатаётган ҳурматининг ҳам чегараси бор эмасми? Айрим ҳоким ёки раҳбарлар ўзларини чексиз ваколат эгаси ҳисоблаб, уруш ҳолатларида бўлгани сингари фақат натижа учун ҳаракат қилаётганини Ўзбекистон дунёга юз тутаётган бир шароитда қайси қолипга сиғдириб бўлади?

    Адлия вазирлигининг берган расмий маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида фуқароларга кўчмас мулклари бузилгани учун деярли 300 млрд сўм миқдоридаги компенсация пуллари берилмаганлиги аниқланган. Бу расман қайд этилган ҳолатлар, бироқ ҳали қайд қилишдан қочиб, турли баҳоналар билан фуқаролар ортга қайтарилаётган ҳолатлар қанча.

    Бежизга давлат раҳбари қурилиш ва олий таълимни коррупциясиз соҳага айлантириш ташаббусини илгари сургани йўқ. Чунки бу мамлакат келажагининг барқарорлигини таъминлайдиган омиллар.

    Қатор имтиёзлар берилганига қарамай арзон уй-жойлар нархининг бозор нархидан ҳам қимматга тушаётгани, боз устига кўпчилик бундай уйларнинг сифатсиз қурилаётганидан норозилиги келгусида жамият учун ҳам, иқтисодиёт учун ҳам ўрнини тўлдириб бўлмас зарар келтириши мумкин. Янги намунали лойиҳалар асосидаги уйларнинг бир метр квадрати учун ўртача тўрт миллион сўм белгиланса-да, айнан ўша уйнинг кадастр нархидаги бир метр квадрати учун икки, икки ярим миллион сўм ёки «давлат ва жамият манфаатлари учун», деган баҳона билан бузилаётган уй-жойларга компенсация тўлашда бир метр квадрати нархи бир миллион сўмдан ҳам тўғри келмаётганини қандай тушуниш мумкин? Бу фуқароларга нисбатан очиқ фирибгарлик-ку?

    Яна бир қизиқ ҳолат: йиллар давомида хароба ҳолдаги мактаб, боғча, касалхона ёки ички йўлларни қуриш, ичимлик сувини келтириш, маданият масканларини яхшилаш учун топилмаган маблағ, қайсидир мансабдор, учар «тадбиркор»нинг шахсий бойлик ортириш мақсадига «тасодифан» мос тушадиган бозорларни қайта қуриш, кўп қаватли уй-жой барпо этишга маблағ ҳам, ғайрат ҳам топилавериши ғалати эмасми? Уч-тўрт йил ўтмасдан бозорларда қайта қуриш ишларининг такрорланавериши кўпинча маҳаллий ҳокимликдаги раҳбарларнинг алмашиши билан устма-уст келишини ҳам тасодиф, дейиш қийин.

    Ачинарлиси, юқоридаги каби ҳолатларга қарши курашувчи, жавобгарликка тортиш учун ваколатлари бўлган ҳуқуқ тартибот органларининг бундай ҳолатларни олдини олиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш борасидаги ўрни етарли даражада сезилмаяпти, улар жамоатчилик назарида турган кўп ҳолатларга ҳам кўз юммоқда.

    Қизиғи, мурожаатлар юзасидан ваколати доирасида иш олиб бораётган, сўз эркинлигидан фойдаланиб муносабат билдираётган ҳамда масалаларни чуқурроқ ўрганиш мақсадида жойларга бориб фуқаро ва масъуллар билан суҳбатлашган, ўрганаётган депутатни халқни норозилигини орттиришда айблаётган баъзи ҳокимлик ва идоралар масъулларнинг муносабатини нима деб баҳолаш мумкин?

    Биргина Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги ноқонуний бузилишлардан норози бўлган аҳоли дардини эшитишга борган депутатга нисбатан «халқни ноқонуний митинг қилишга чорлаш» мазмунида айб қўйишга, ўзларининг қонунсиз ишларини ёпишга уриниши бошқа ҳокимлик масъулларининг ҳам халқ дардини эшитишга интилаётган вакилларига нисбатан қарашнинг қандай эканлигига ишора бўлмоқда. Бундан ортиқ номардлик ва пасткашлик бўлмаса керак.

    Наҳотки мавжуд қонун ва қоидаларга амал қилмасдан, бир эмас, бутун бошли маҳаллалардаги уй-жойларни, бозорлардаги хусусий мулкларни ноқонуний бузиб ташланишига сабабчи бўлган ҳокимлик вакиллари ўрнига бу каби салбий ҳолатларни олдини олишга ҳаракат қилаётган депутат ҳаммасига айбдор бўлса?

    Юқоридаги ҳолатлар сайловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлигини инобатга олиб, парламент олий вакиллик органи сифатида мазкур муаммоларни алоҳида ўрганиб, Бош вазирнинг тегишли ўринбосарининг ҳудудларда қонун ҳужжатларига амал қилмай фуқароларнинг хусусий мулкларига зиён келтирилиши ҳолати, шу жумладан, бу борада «донг таратаётган» (Янгийўл шаҳри, Риштон, Олтиариқ, Қамаши, Яккабоғ, Сариосиё туманлари) жойлар бўйича зудлик билан парламентда депутатлар ва жамоатчиликка асослантирилган тушунтириш бериши, эшитув натижаси бўйича эса ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар зарур чоралар қўллаши зарур.

    26.07.2019, 15:40   Изоҳ (0)   50014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Отаси ташлаб кетган, «ўртоқлар»и томонидан зўрланган ўзбек қизининг аччиқ тақдири

    26.07.2019, 15:35

    Ўзбекистон 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда Исроил тажрибасидан фойдаланади

    26.07.2019, 15:26

    Қашқадарёдаги мавжуд 8884 та трансформаторнинг 65 фоизи яроқсиз

    26.07.2019, 15:20

    Шавкат Мирзиёев: Қандай қилиб одамларнинг даромадини оширамиз, деган савол мени ҳар куни қийнайди

    26.07.2019, 14:41

    Кореялик экспертлар Тошкентда жамоат транспорти йўналишларини кўпайтириш ва шахсий автотранспорт ҳаракатини чеклашни таклиф қилди

    26.07.2019, 14:30

    Самарқанддаги махсус мактаб ўқувчиси ўзини осиб қўйди

    26.07.2019, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17

    Суперлига. “Навбаҳор” Тошкентда “Бунёдкор”дан устун келди

    Спорт | 18 май, 21:27

    Дунёда илк марта инсон қовуғи кўчириб ўтказилди

    Дунё | 18 май, 21:16

    Исроил Ғазода қуруқликдаги ҳужумни кучайтирди

    Дунё | 18 май, 20:45

    Роналдуга 5 та клуб қизиқиш билдирмоқда — Mirror

    Спорт | 18 май, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.