Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мажбурий ижро бюросининг Бойсун туман бўлими Термиз шаҳридаги «Инновацион Темирбетон Сервис» МЧЖ фойдасига Бойсун туманидаги «Бекзод Меъмор» МЧЖдан 20 миллон сўмдан ортиқ қарздорлик пулларини ундириб берди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: МИБ матбуот хизмати

Фото: МИБ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Термиз шаҳридаги «Инновацион Темирбетон Сервис» Бойсун туманидаги «Бекзод Меъмор» корхонаси билан 104 миллион сўмлик шартнома тузади. «Инновацион Темирбетон Сервис» шартномага асосан ҳар хил ўлчамдаги бетон ва темирбетон маҳсулотларини етказиб беради, лекин пулларни ўз вақтида олмайди.

Шундан сўнг, корхона судга мурожаат қилади. Суд шартнома шартларига кўра, тўланмай қолган 20 миллион 500 минг сўм ҳамда 5 миллион 125 минг сўм пеня ундиришни белгилайди. Қарор ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюросининг Бойсун туман бўлимига юклатилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда