БААда чўлда ташлаб кетилган суперкарлар изқувари лавозимига номзодлар қидирилмоқда
HushHush.com компанияси «орзудаги иш» — чўлда ташлаб кетилган суперкарлар изқувари лавозимини таклиф қилади . Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.
Ариза берувчилардан 21 ёшдан катта бўлиши, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши ва исталган вақтда чўлда қолдирилган спорт ва ҳашаматли машиналарни излаш учун Дубайга боришга тайёр бўлиши кераклиги талаб қилинади.
Суперкарларга бўлган муҳаббати, машиналарнинг қийматини тушуниши, шунингдек юқори ҳароратга чидамлилиги даъвогарнинг ушбу лавозимни эгаллаш имкониятини оширади.
Ушбу лавозим эгасига йилига 30 минг фунт миқдорида иш ҳақи тўланади, саёҳат харажатлари ва транспорт харажатлари қоплаб берилади. Бундан ташқари, скаут топилган ҳар бир автомобилни сотиш фоизига эгалик қилади.
Шариат қонунлари банкротлик процедурасини ва кредиторлардан ҳимоя қилишни назарда тутмаганлиги сабабли, Бирлашган Араб Амирликларининг кўплаб аҳолиси молиявий муаммоларга дуч келганда, бутун мол-мулкларини ташлаб, мамлакатни тарк этади. Натижада, минглаб дабдабали автоуловлар эгалари томонидан чўлда қолдирилади.
HushHush.com компанияси ҳашаматли буюмлар хусусан, суперкарлар ва яхталардан тортиб, Флорида штатидаги хусусий оролларгача сотишга ихтисослашган ва «Миллионерлар учун Амазон» деган номни олган.