25 июль, пайшанба куни Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон бодибилдинг, фитнесс ва масрестлинг федерациясининг навбатдан ташқари йиғилишида ташкилотга янги раҳбар сайланди.
Унга кўра бунгача мазкур лавозимда фаолият олиб борган Дмитрий Адисман ўз аризасига кўра истеъфога чиқди. Адисман бундан буён вице-президент сифатида фаолият олиб боради.
Унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Одил Абдураҳмонов ташкилот раҳбари сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)