• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Касби туман ИИБ бошлиғи дала семинарида 11 кишига кишан тақди, семинарда қатнашмаган фермерга ходим юбориб, танобини тортмоқчи бўлди

    Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари ва фермер ўртасидаги тортишув тасвирланган видео пайдо бўлди. Унда фермер ИИБ ходимларининг «Семинарга нимага бормадингиз», дея берган саволига далада биолаборатория ишлари билан бандлигини, ўрнига вакили — фермер хўжалиги иш юритувчиси борганлигини айтади. Ва ИИБ ходимларининг кўпчилик бўлиб, бостириб келишига изоҳ сўрайди. Бунга жавобан эса ходим фермерга кунлик ишини бажариш учун ҳам туман ИИБ бошлиғидан рухсат олиши лозимлигини уқтиради.

    «Дарё» мухбири воқеа тафсилотларини ўрганди. Аниқланишича, фермер ва ИИБ бошлиғи ўртасидаги келишмовчилик бир йил илгари бошланган.

    Фото: «Дарё»

    — 2018 йил туман ҳокими ва бир неча фуқаро кийимидаги кишилар дала шийпонимга келганди, — дейди «Новот Ниёз» фермер хўжалиги раҳбари Акром Новотов. – Ўшанда ҳоким бува дала шийпонимнинг аҳволидан қониқмай, мени койиганди. «Хўп, тез орада камчиликларни тўғрилаб, дала шийпон тозалигини таъминлаймиз», дея жавоб бердим. Шунда фуқаро кийимидаги бир шахс, суҳбатга аралашиб «Тўғри-тўғри гапир», дея дўқ қилди. Шунда у кишига қараб, қаерда хато қилганимни сўрадим. «Тўғрилаймиз эмас, тўғрилайман деб гапир», дея ҳақорат қилиб кетди. Ёнимизда туман ҳокими турган бўлишига қарамасдан, «Ўғри, муттаҳам, сени қаматиб йўқ қиламан» дея сўкинди. Кейинчалик билсам, у киши туман ИИБ бошлиғи Чори Кўчаров экан. Мен ҳам бу ҳолатдан таъсирланиб, ИИБ бошлиғининг хатти-ҳаракати юзасидан Президент порталига шикоят қилдим. Мурожатим бўйича, хизмат текшируви тайинланиб, ҳолат ўрганилди. Аммо тайинли чора кўрилгани йўқ. Шу-шу ИИБ бошлиғи менга нисбатан адоват сақлайди.

    Акром Новотов.

    Акром Новотов.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Акром Новотов раҳбарлигидаги фермер хўжалиги 2003 йил ташкил этилган бўлиб, 2016 йил чорвачилик йўналиши ҳам қўшилиб, кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантирилган. Фермер давлатдан 117 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, Украина давлатидан 69 бош қора мол келтириб, кўпайтирган. Айни кунда фермернинг қора моллари сони 150 бошдан ошган.

    Акром Новотовнинг айтишича, ИИБ бошлиғининг унга нисбатан адовати сабаб, 7 июнда ўриб олинган 9 тонна арпа ҳам тортиб олинган.

    — Ўтган йили чорва молларим учун йил оғир келди, ем-хашакдан қийналди, — дейди Акром Новотов. – Шу боисдан ҳам чорва молларим учун арпа ҳам эккандим. Аммо арпа топшириш бўйича шартнома қилинмаган. Арпа фақатгина қора молларимга озиқа сифатида экилганди. 7 июнь куни ММТП раисидан комбайн сўраб олиб, 9 тонна арпамни ўриб олдим. Ўша ерда турган ИИБ ходимлари арпани олиб бориб топширишимни айтди, мен эса арпа бўйича шартномам йўқлигини, арпани чорва молларим учун экканимни тушунтирдим. Тушунишгач, арпани олиб келиб омборимга тўкдим. Лекин ўша куни кечаси ИИБ бошлиғи ўринбосари келиб, мени ИИБ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасликда айблаб, шу ерда хизмат вазифасини бажараётган ходимларига бу ҳақда далолатнома тузишлари лозимлигини айтди. Мени эса Damas’да худди жиноятчилардек, ИИБга олиб кетишди. Куни билан ҳеч қандай сабабсиз олиб ўтиришди. Сўнгра кечки пайт бармоқ изларимни олиб, тушунтириш хати ёзиб беришимни айтишди. Ёзиб бердим. Қўйиб юборишди.

    Фермер Акром Новотовнинг қўшимча қилишича, шу иш сабаб туман ИИБ фермерни судга ҳам берган. Аммо суд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, асос тополмагач, ишни 2 марта рад этган.

    Маълум бўлишича, фермер ва ИИБ ходимлари ўртасидаги келишмовчилик тасвирланган видеоёзув 16 июль куни кундузги соат 10:30 да фермер Акром Новотов томонидан ёзиб олинган.

    «Новот Ниёз» фермер хўжалиги офиси.

    «Новот Ниёз» фермер хўжалиги офиси.
    Фото: «Дарё»

    — 14 июль куни туш пайтидаги ва 16 июль куни эрталаб 6:00 даги семинарга иш юритувчимни юборганим менинг айбим экан, — дейди фермер видеоёзувдаги ҳолатни изоҳлар экан. – Иш юритувчи ҳам фермер хўжалигининг асосий ходими ҳисобланади-ку. Фермернинг асосий иши далада деб ўйлайман.

    14 июль куни туш пайтидаги семинарда қўлига кишан тақилиб, автобусда олиб кетилган мироб Зоиржон Набиевнинг маълумот беришича, ҳудуд аслида туман ҳокими сектори ҳисобланади. Ҳоким вақтинча йўқлиги сабаб, сектор раҳбари вазифаси ИИБ бошлиғига юклатилган бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳам семинарни ИИБ бошлиғи олиб борди.

    Зоиржон Набиев.

    Зоиржон Набиев.
    Фото: «Дарё»

    — Аслида семинарда қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассислар келиб, фермерларга ер билан ишлаш сирларини ўргатиши керак, — дейди Зоир Набиев. – Туман ҳокимининг семинарида худди шундай қилинарди. ИИБ бошлиғининг 14 июлдаги биринчи семинарида эса иш фермерлар қўлига кишан тақишдан бошланди. Мен «Чиллабулоқ» канали раҳбари бўлганим учун, ИИБ бошлиғи менга дубликат сув қуйгансан деган айб қўйди. Аслида чекка ҳудудда жойлашган «Манзура Ҳамроева» фермер хўжалигига бир марта сув қуйганимизда охиригача етиб бормагач, ерни суғориш якунланиши учун такрорий сув қуйдик. Ер суғорилгач, охиригача сув етиб бормаса, фойдаси йўқ-ку. ИИБ бошлиғи эса менга сувни беҳуда сарфладинг, дубликат қуйдинг деяпти.

    Зоир Набиевнинг маълумот беришича, 14 июлдаги ИИБ бошлиғининг биринчи семинарида 2 нафар сувчи ва 9 нафар фермер хўжалиги ишчи ходимларининг қўлига кишан тақилиб, автобусга қамалган. Ва семинар тугагунча автобусда олиб ўтирилиб, сўнгра туман ИИБга олиб кетилган. ИИБ ҳовлисида кечгача сабабсиз олиб қолиниб, сўнгра тушунтириш хати олингач, қўйиб юборилган.

    — Семинарга 20 нафар ИИБ ходимини олиб келган, сал нарида маҳбусларни олиб кетувчи «зековоз» машинани келтириб қўйган мутасаддининг қандай семинар ўтиши кундек равшан, — дейди Зоир Набиев. – Хўп, агар айбдор бўлсак, жарима белгилашсин эди. Нега энди қўлимизга кишан тақишади? Қўлга кишан тақадиган иш қилмадик ҳали. Қизиғи, 20 нафар ходим вақтининг беҳуда сарфланиши, автобус ва ҳаракатланиши кўп ёқилғи талаб қилувчи «зековоз»нинг харажати кимнинг зиммасига тушар экан энди?

    Фермер Акром Новотов 40–45 йилдан бери деҳқончилик билан шуғулланиб келаётганини, бу борада яхши мутахассис эканлигини айтиб, фермерларга ер билан тиллашиш ҳақида семинар ўтаётган туман ИИБ бошлиғининг қишлоқ хўжалиги бўйича билимига шубҳа қилмоқда.

    — Одатда семинар бирор бир мутахассис иштирокида ўтказилиб, фермерларга ер билан тиллашиш сирлари ўргатилиши керак-ку, қандай қилиб ички ишлар ходими фермерларга деҳқончилик сирларини ўргатиши мумкин? Қани бу ерда мантиқ?

    Акром Новотовнинг ўрнига 14 июль ва 16 июль кунлари семинарда иштирок этган «Новот Ниёз» фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Фаррух Дўстмуродов туман ИИБ бошлиғига олий маълумотли қишлоқ хўжалиги ходими эканлигини, фермер хўжалигида қонуний 5 йилдан бери фаолият юритишини айтиб, фермер хўжалиги билан боғлиқ ҳар қандай топшириқни бажаришини айтишига қарамасдан дала майдонидан қувилганини айтмоқда.

    Фаррух Дўстмуродов.

    Фаррух Дўстмуродов.
    Фото: «Дарё»

    Акром Новотов «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида унга арпасини ўриш учун комбайн берган ММТП раҳбарига ҳам ИИБ томонидан босим ўтказилаётганини, шунингдек семинарга ўзи бормагани учун бу ҳақда ММТП раҳбаридан билдирги ёздириб олганини айтмоқда.

    — ММТП раҳбарига ҳам босим ўтказишяпти, — дейди Акром Новотов. – Семинарга ўзим бормай, иш бошқарувчимни юборганим учун бу ҳақда билдирги ёзидириб олган. ИИБ менинг айбимни топишга интилиб, тинч ишлашимга имкон бермаяпти.

    Касби туман ИИБ бошлиғидан хатти-ҳаракатининг сабабини сўраш учун боғланишга ҳаракат қилган «Дарё» мухбири ИИБ бошлиғига қўғироқ қилиб тушолмади. Тўғрироғи, ИИБ бошлиғи телефонига жавоб бермай, қайтиш қўнғироғини босиб қўйди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати орқали боғланишга ҳаракат қилишимиз ҳам самара бермади.

    22.07.2019, 10:20   Изоҳ (0)   111591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Икки кун ичида «Абитуриент рухсатномаси»ни 240 мингдан ортиқ абитуриент юклаб олди

    22.07.2019, 08:12

    Россия чегарасини ноқонуний бузиб ўтишга уринган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

    22.07.2019, 06:48

    Ўзбекистонда келгуси ҳафта ҳаво булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди

    21.07.2019, 23:20

    Самарқандда қирғоқ ва кўприкларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда

    21.07.2019, 22:10

    Тошкент—Ўш автомобил йўлидаги ЙТҲдан кейин машина ичида сиқилиб қолган йўловчи қутқариб олинди

    21.07.2019, 21:40

    Бухорода ақли заиф боланинг отасидан ногиронликка ўтказиб қўйиш учун 100 доллар талаб қилган шифокор ушланди

    21.07.2019, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.