Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жоржия яқинидаги пляжда дам олаётган аҳоли қирғоққа чиқиб қолган 50 га яқин китни қутқариш учун ёрдам кўрсатди, деб хабар беради Forum Daily.

Фото: CBS News

Фото: CBS News

Денгиз Сент-Саймонс ороли қирғоғига 50 яқин китни улоқтириб ташлаган. Маҳаллий аҳоли ва туристлар қутқарувчилар келишини кутиб ўтирмасдан, уларга ёрдам кўрсатди.

Денгиз жониворларининг аксарияти сувга қайтарилди, бироқ уч нафари ҳалок бўлгани айтилмоқда. Учта китнинг ҳалок бўлишига нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.

https://www.facebook.com/dixie.mccoy.7/videos/10162062217905611/

Қоидага кўра, жамоатчилик вакиллари китларга ёрдам беришга уринмаслиги керак, чунки бу каби вазиятлардан кейин одатда улар касал бўлиб қолади ёки жароҳат олади. Аммо мазкур ҳолатда дам олувчилар қоидани четлаб ўтиб, ёрдам қўлини чўзди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди