Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов 16 июль куни Ўзбекистон Президентига Хитойдаги уйғурларни ҳимоя қилишни сўраб мурожаат йўллади. Бу ҳақда у ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Repost’нинг хабар беришича, у ўз мурожаатида «Бизнинг ризқимизни Хитой эмас, Аллоҳ беради!», — деб айтган. Унинг таъкидлашича, бир вақтлар Туроннинг бир бўлаги, ўзбек миллатининг бир парчаси бўлган Уйғуристон ҳозир зулм исканжасида. Ўзбек, қозоқ, уйғурлардан ташкил топган юрт ва у ердаги мусулмонлар хўрланмоқда. «Бу туркийзабон миллатларнинг ота юрти Ўзбекистондир», — деган у.

«Юртимиз отаси жаноб Президентдан бир фарзанд сифатида илтимос қиламан. Сизнинг ҳукмдор боболарингиздан меърос бўлган бу ўлкага, яъни Уйғуристонга сиз жаноби олийлари, моддий эмас, балки маънавий оталигингиз рад қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Шунинг учун жим турган бутун мусулмон давлатлари ичида ташаббусни ўз қўлингизга олишингизга ишончим комил! Бу ишда сизга Аллоҳнинг ўзи ёр-у ёрдамчи бўлиши аниқдир!» — деган депутат.

Аввалроқ депутат Кабул Дусов Facebook’даги саҳифасига аёллар ва болаларнинг сиёсатга аралашуви мамлакат парокандалигига олиб келиши ҳақида ёзганди.

Бунга жавобан «Миллий тикланиш» Демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўзининг Facebook’даги саҳифасида унинг бу фикрига ўз муносабатини билдирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар