АҚШнинг Оклаҳома штатида 48 ёшли Кори Атчисон 16 июль куни айбсизлиги маълум бўлганидан сўнг озодликка чиқарилди, деб хабар берди «Korrespondent.net». У Талса шаҳрида Жейм Лейнни ўлдирганликда айбланиб, 1990 йилнинг августида қамоққа олинган эди.

Фото: Independent

Кори Атчисон бунинг учун ҳеч кимдан хафа эмаслигини, ҳаёт шундоқ ҳам қисқа эканлигини айтган. У кичкина невараси борлигини, унга кўп нарсаларни ўргатиши кераклигини таъкидлаган.

Суд қарорида полиция аввалдан Атчисоннинг жиноятга алоқадорлигини кўрсатувчи ҳеч қандай далиллар топмаганини, фақат гувоҳларнинг сўзлари асосида айблов қўйилгани қайд этилган. Судя, шунингдек, айбловнинг асосий гувоҳи ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилинганига ҳам ишонч билдирган.

Қайд этилишича, умумий ҳисобда бир неча гувоҳлар ўз кўрсатмаларидан тонган ва уларга босим ўтказилганини айтган. Шунингдек ҳақиқий жиноятчини кўрган гувоҳлар ҳам топилган.