Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таътилининг биринчи кунида «Туркманистон шифобахш ўсимликлари» китобининг навбатдаги жилдини ёзиб тугатди, бу ҳақда Турманистон ҳукумат газетаси берган маълумотига таяниб Sputnik хабар қилади.
Хабарда айтилишича, давлат етакчиси китобга охирги ўзгартиришларни киритиб, қўлёзмага сўнгги нуқтани қўйди ва уни чоп этишга берди.
Кейинчалик Бердимуҳамедов очиқ ҳавода набиралари билан сайр қилди.
«Давлат раҳбари набираларига Туркманистон табиати бойлиги, гўзаллиги ва ўзига хос томонлари, ҳайвонот оламининг хилма-хиллиги ҳақида сўзлаб берди», — дейилган хабарда.
Турманистон президенти мамлакат тарихи, отлар, гиламлар, мусиқа, ошпазлик, чой мавзуларида китоб чоп этган. Кўплаб китоблари хорижий тилларга таржима қилинган.
Изоҳ (0)