«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фабиан Делф фаолиятини «Эвертон»да давом эттиради. Бу ҳақда Мерсисайд клубининг расмий сайтида хабар берилди.
29 ёшли инглиз аллақачон янги клубининг Швейцариядаги йиғинларига бориб қўшилган. «Эвертон» футболчи учун «шаҳарликлар»га 8 миллион фунт тўлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Делф 2015 йилдан буён «манкунианлар» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У 2018/19 йилги мавсум АнглиявПремьер лигасида 11 та учрашувда майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)