2019 йилнинг 5 июль кун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрь куни имзоланган ўзаро савдога кўмаклашиш тизими тўғрисидаги Битим кучга кирди, деб хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Ҳужжатда ўзаро савдога кўмаклашиш тизимини ривожлантиришни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда устуворлик бериш ва божхона расмиятчиликларини соддалаштириш кўзда тутилади.
Изоҳ (0)