Жорий йилнинг 29 март куни Самарқанд шаҳридаги 11-сон болалар боғчасида тарбиячининг эътиборсизлиги сабаб 2013 йилда туғилган Санжар Ҳасановнинг ўнг қўлининг жимжилоғи узилиб тушган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Санжар Ҳасановнинг ҳолати юзасидан унинг яқинлари ижтимоий тармоқларда қолдирган постларда ёзилишича, боғчада боланинг бармоғи узилиб тушган ҳолатни прокуратура бахтсиз ҳодиса деб баҳолаган.

Фото: «Дарё»

«Дарё»га мурожаат қилган Санжар Ҳасановнинг бувиси Азиза Маъмурованинг маълум қилишича, набирасининг бармоғи узилиб тушганидан сўнг тарбиячи уни қўрқитиб ухлатиб қўйган. Шу тариқа салкам 5 соат давомида болага тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Дарё» мухбири суриштирув олиб бормоқда.