Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рашиднинг хотини малика Ҳаё қочиб кетди. Ўзи билан деярли 40 миллион долларни олган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, у февралнинг бошида қочиб этган.
Баъзи тахминларга кўра, аёл 11 ёшли қизи ва 7 ёшли ўғли билан Германияда беркиниб юрибди. У ердан у бошпана сўраган. Етиб келиши билан ажрашиш учун ариза берган. Пулларни эса «янги ҳаёт» қуришга сарфлаган.
ОАВнинг тахминига кўра, айнан мана шу оилавий ажрим Германия ва БАА ўртасидаги муносабатлар ўзгаришига олиб келган. Маълум бўлишича, Дубай ҳукмдори Германиядан барча оила аъзоларини қайтаришини талаб қилган. Лекин Европанинг ушбу давлати бунга қулоқ солмаган.
Изоҳ (0)