ПСЖ Американинг экипировка ишлаб чиқарувчи Nike компанияси билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
L’Equipe’нинг хабар беришича, томонлар 2032 йилга қадар мўлжалланган келишувга эришган. Унга кўра, ПСЖ йилига 50-55 миллион евро ишлаб топади.
Клубнинг Nike билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етарди. Эски шартномага кўра, ҳомийлик тўловлари йилига 25 миллион еврони ташкил этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)