Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг интернет тармоғидан фойдаланиши, техник хизмат кўрсатилиши ва уланиши ҳамда уларнинг серверлари TAS-IX тармоғига жойлаштирилиши билан боғлиқ харажатларни камайтириш режалаштирилмоқда, бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ушбу топшириқ берилди.
TAS-IX — Тошкент интернет айланмаси нуқтаси 2004 йилда Ўзбекистонда халқаро каналлардан фойдаланмаган ҳолда турли тармоқлар ўртасида маълумотлар алмашиш учун ташкил этилган.
Изоҳ (0)